2023 йилнинг 17 апрель куни Швеция хавфсизлик ва тараққиёт сиёсати институтида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари иштирокида янги таҳрирда қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковлар иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Жумладан, иштирокчиларга янгиланаётган Конституция орқали республикада парламентаризмни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш, рақобатбардош миллий иқтисодиёт, хусусий тадбиркорлик ва мулк ҳуқуқи кафолатлари мустаҳкамланаётганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси, нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсия ва таклифлари инобатга олиниб келинаётганлиги эътироф этилди. Бунда, Ўзбекистонда қабул қилинаётган ҳужжатлар БМТнинг тавсиялари ва Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда ЕХҲТнинг тамойилларига мос бўлишига алоҳида аҳамият берилаётганига урғу берилди.
Давра суҳбати якунида Швеция хавфсизлик ва тараққиёт сиёсати институти икки томонлама ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини билдириб ўтди, шунингдек томонлар қўшма ижтимоий тадқиқотларни ҳамкорликда амалга ошириш, соҳа билан боғлиқ турли илмий, услубий ва таҳлилий материалларни тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати