2023 йилнинг 26 апрель куни «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг коррупцияга қарши дунёқарашини шакллантиришга бағишланган «Таълим соҳасига ҳалоллик стандартини жорий этиш» номли услубий қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими, Ички ишлар, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари, Ички ишлар Академияси, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Таъкидландики, макзур услубий қўлланмада коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, мазмун-моҳияти, таснифи, унинг салбий оқибатлари, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг ҳуқуқий асослари, коррупцияга қарши таълим ва болаларни ўқитишнинг инновацион ғоя ва механизмлари, шунингдек умумий ўрта таълим муассасаларида коррупцияга қарши замонавий таълимнинг асосий ёндашувлари ҳамда тамойиллари ҳақида сўз юритилган.
Шунингдек, қўлланмада ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, ҳалоллик, тўғрилик, айниқса коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Тадбирда сўз олган «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков, ушбу услубий қўлланмадан кўзланган асосий мақсад, бу – умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш авлодда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.
– Ёш авлод тарбиясида бошланғич мактаб даври ҳалоллик қадриятларини шакллантириш учун муҳим босқичдир, – деди Э.Туляков. – Зеро, ёш авлоднинг мактаб давридаги дастлабки олган билим ва таълими тошга ўйилган нақшдек муҳрланади ва улғайгунга қадар шахсиятининг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Ана шу нуқтаи назардан, ёш авлод онгига порахўрликнинг нақадар зарарли эканлиги, унинг жамият тараққиётига путур етказиши сингдирилганидан сўнггина, коррупцияга қарши курашишни янада самарали амалга ошириш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мақсадга эришиш йўлида қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улардан бири умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитувчиларга ёрдамчи бўладиган услубий ишланмаларнинг етишмаслигидир.
Шу боис ҳам, мактаб таълим муассасалари ўқитувчиларида коррупция ва унинг салбий оқибатлари тўғрисидаги тушунчани шакллантириш ҳамда уларни ўқувчиларга замонавий ва интерактив усулларда етказиш мақсадида, мазкур услубий материални ишлаб чиқиш зарурати туғилди.
Шунингдек, тадбирда сўз олганлар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланганини, Давлат раҳбари кўплаб маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида бот-бот такрорлашини алоҳида қайд этилди. Энг муҳими, мамлакатимизда бу иллатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонун билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш каби устувор йўналишлар белгилаб берилди.
Тадбир якунида соҳа ходимлари томонидан мазкур қўлланмани янада такомиллаштиришга доир фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати