• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Туркиялик халқаро кузатувчи билан учрашув бўлиб ўтди

Айни кунларда “Тараққиёт стратегияси” марказида 2023 йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турган турли давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 29 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган Туркиянинг Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси (SETA) вакили Ферҳат Пиринччи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Э.Туляков Ф.Пиринччини Марказ фаолияти, 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан таништирди.

Шу билан бирга, томонлар  ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли соҳаларда турли конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил қилиш, таҳлилий мақолаларни эълон қилиш ва бошқа долзарб масалаларда ҳамкорлик бўйича Меморандум имзолашга келишиб олишди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати