• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОН ВА ПОКИСТОН «АҚЛ МАРКАЗЛАРИ» ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЯДИ

2023 йилнинг 29 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Марказ раҳбари Элдор Туляков ҳамда Ўзбекистондаги референдум жараёнида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази директори Холид Таймур Акрам билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Э.Туляков меҳмонни “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти ҳамда Марказ олдига қўйилган мақсад ва вазифалар билан яқиндан таништириб ўтди. Хусусан, Тараққиёт стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини миллий ва халқаро жамоатчиликка етказишда Марказнинг алоҳида ўрни борлиги қайд этиб ўтилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг иштироки ҳамда референдум жараёнлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакатнинг етакчи “ақл марказлари” ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида келгусида бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати