2023 йил 11 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси Миллий мудофаа университети делегацияси аъзолари учун Ўзбекистонда сўнгги олти йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижаларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов меҳмонларни Ҳаракатлар стратегияси ва унинг доирасида эришилган натижалар ҳамда бу жараёнда Марказ томонидан олиб борилган жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти билан таништириб ўтди.
Шундан сўнг, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, Тараққиёт стратегияси ўзида мамлакатни келгуси беш йилда ривожлантиришга қаратилган еттита йўналиш ва 100 та мақсадни жамлаганлиги, бунда бугунги глобаллашув жараёнидан келиб чиққан ҳолда Ҳаракатлар стратегиясидан фарқли ўлароқ, алоҳида икки йўналиш қўшилганлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу мақсадларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган эркин жамият ва адолатли давлат қуришга ҳамда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириб, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилганлиги билан ғоятда аҳамиятлидир.
Хусусан, Тараққиёт стратегиясининг еттинчи – Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналиши доирасида келгуси беш йилда Жанубий Осиё, Осиё-Тинч океани, МДҲ, Европа Иттифоқи ва Америка мамлакатлари, шунингдек Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка минтақалари давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш кўзда тутилган.
Албатта, Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё минтақаси мамлакатлари билан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг кенгайишида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга.
Тақдимот якунида Ф.Хакимов иштирокчилар томонидан Тараққиёт стратегияси ижроси, жумладан 2022 йилда эришилган натижалар юзасидан берилган саволларга жавоб берди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати