2023 йилнинг 17-18 май кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” III Халқаро юридик форуми бўлиб ўтди. Форумда Буюк Британия, Германия, Россия, Туркия, Швеция, Япония ва бошқа давлатларнинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги етакчи экспертлари иштирок этишди.
Икки кунлик форум доирасида иштирокчилар 16 та муҳокама сессияларига бўлинган ҳолда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ва уларнинг тизимлилигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммо ва ечимлар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.
Жумладан, 18 май куни 15 дан ортиқ халқаро эксперт ҳамда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 60 га яқин ННТ вакиллари иштирокида “Халқаро ноҳукумат ташкилотларига яратилган имкониятлар” мавзусида муҳокама сессияси ўтказилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков модераторлик қилган сессияда маҳаллий маърузачилар томонидан мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти учун яратилган шароитлар, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, молиявий мустақиллик ва барқарорлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар юзасидан маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқаро ННТ вакиллари ва маҳаллий ННТлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан одам савдосига қарши курашда жамоатчилик назоратининг ўрни, касб-ҳунар таълимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, экстремизм ва радикаллашув каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
Шу билан бирга, тадбирда давлат ва жамият бошқарувида ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, ушбу йўналишда мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, соҳасини янада такомиллаштириш, таъсирчан жамоатчилик назорати тизимини йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати