Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси ва Америка Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича кокус” томонидан биргаликда “Ўзбекистон куни” ташкил қилинди.
АҚШ Конгрессида бўлиб ўтган тадбирда Техаслик конгрессмен Пит Сешнс, Ғарбий Виржиниялик конгрессвумен Керол Миллер, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Осиё бюроси администратори ёрдамчисининг ўринбосари Анжали Каур, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Жаҳон банкининг Евроосиё бўйича ижрочи директори Доминик Фавре, шунингдек нуфузли конгресс аъзоларининг қатор стафферлари, Вашингтондаги дипломатик корпуси, экспертлар ҳамжамияти, нуфузли ишбилармон доиралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Икки томонлама ҳамкорлик тарихида илк бор ўтказилган мазкур тадбирда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковлар Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унинг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашдаги ўрни ҳақида иштирокчиларга маълумот беришди.
Ўз навбатида, тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, сўз эркинлигини ҳимоясини акс эттирувчи Янги Конституциянинг қабул қилинганини олқишлашларини таъкидлашди.
Янги Конституцияда инсон ҳуқуқлари, мулк кафолати ва хорижий сармояларни ҳимоя қилиш янада мустаҳкамлангани ҳам айтиб ўтилди. Иштирокчиларнинг фикрича, Ўзбекистонда қисқа вақт ичида бизнес учун мустаҳкам ва шаффоф қонунчилик базаси ҳамда қулай инвестицивий муҳит шакллантирилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланди. Иштирокчилар 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда савдо-сотиқни ривожлантириш ва бутун Марказий Осиёда барқарорлик яратишга хизмат қилувчи фундаментал ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. Юртимиздаги кенг қамровли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдеворга айлангани эътироф этилди.
Суҳбатларда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шерикликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Тадбир давомида Конгресс аъзолари икки томонлама муносабатлар тобора янги мазмун билан тўлдирилиб, стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганига урғу беришди. “Қадимги Ипак йўлининг муҳим чорраҳаси сифатида Ўзбекистон АҚШнинг кучли савдо шериги бўлиши мумкин ва бўлиши керак”, - деди тадбир қатнашчилари.
Шу билан бирга, иштирокчилар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун АҚШ Конгресси аъзоларини «Жексон-Веник» қўшимчаларини қўллашни тугатишга чақиришди. Уларнинг фикрича, бу “эскирган тузатишни бекор қилиш ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантиришга олиб келади”.
АҚШ давлат ва нодавлат ташкилоти вакиллари сўзга чиқишар экан, улар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзгаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидлашди. Улар кўпроқ сармоя жалб этиш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган минтақавий инфратузилмаларни кенгайтириш мақсадида ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини қайд этишди.
Умуман олганда, Капитолий тепалигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистондаги ички ўзгаришлар ва мамлакатнинг Марказий Осиёдаги геостратегик ролига қизиқиш ортиб бораётгани намоён бўлди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати