2023 йилнинг 19 июль куни «Тараққиёт стратегияси» маркази таклифига кўра, Покистоннинг инглиз тилида эфирга узатиладиган нуфузли радиоларидан бири бўлган «Planet FM 87.6» радиосида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков билан тўғридан-тўғри суҳбат ташкил этилди.
Бир соат давом этган мазкур эфирда Марказ раҳбари яқинда Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтган Президент сайловлари, яратилган шарт-шароитлар, сайлов натижалари, шунингдек Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати борасида батафсил маълумот бериб ўтди.
Таъкидландики, сайловларни ўтказиш учун 14 та округ ва 10 784 та участка сайлов комиссиялари шакллантирилди. 39 та хорижий давлатда 56 та сайлов участкаси тузилди. Сайлов участкаларида фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишлари учун барча шароитлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб 2023 йил 5 июль куни якунланди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, муддатидан илгари овоз бериш ҳуқуқидан 815 313 нафар сайловчи фойдаланган.
Суҳбат давомида Э.Туляков сайлов жараёнларини ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда МДҲнинг узоқ муддатли миссиялари бевосита кузатиб борганлигини, шунингдек МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, ШҲТ ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотидан ҳам кузатувчилар иштирок этганлигини қайд этди. Таъкидландики, сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида, эркин ва демократик, соғлом рақобат ва сиёсий кураш муҳитида, очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтгани маҳаллий ва хорижий кузатувчилар томонидан эътироф этилди.
Шунингдек, Марказ раҳбари Э.Туляков Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий боғлиқликни таъминлаш ва Трансафғон транспорт коридори бўйича ташаббуслари, Ўзбекистон-Покистон ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда муҳим битим ва келишувларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.
Эфир давомида покистонлик радиотингловчиларга таниқли ўзбек хонандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқларнинг тақдим этилиши, суҳбатга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати