2023 йилнинг 7 август куни «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори лойиҳаларини республикадаги фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.
Таъкидландики, келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
Иштирокчилар томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланаётгани эътироф этилди.
Шунингдек, йиғилишда иштирокчиларга «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг йўналиш ва мақсадлари акс эттирилган инфографикалар тўплами ҳам тақдим этилди.
Давра суҳбати давомида Стратегияни амалга оширишнинг 5 та устувор йўналиши бўйича, жумладан тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни 2 баробарга камайтириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш, маҳалла бюджети тизимини тўлиқ ишга тушириш, давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, сувни ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, республика ҳудудининнг яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш каби қатор мақсадли кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
Шу ўринда, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнггида иштирокчилардан лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишлари мумкинлиги қайд этилди.
«Тараққиёт стратегияси»
Ахборот хизмати