2023 йилнинг 11 август куни «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида «Барқарор ривожланиш мақсадлари контекстида «Ўзбекистон – 2030» стратегия лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича қўшма маслаҳатлашувлар» мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъуллари, Ўзбекистондаги хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, вазирлик, идора ва ташкилотлар масъуллари, «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари, ННТ ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, бу – «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «халқаро экспертиза»дан ўтказиш, яъни хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ва тавсияларини жамлаш, таҳлил қилиш ва шу орқали мазкур стратегияни янада такомиллаштириш, шунингдек унинг Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) мувофиқлиги юзасидан эксперт таҳлилини ўтказишдан иборат.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор ТУЛЯКОВ ўзининг кириш сўзида:
«Ўзбекистонда қабул қилинаётган муҳим ҳужжатлар, айниқса мамлакатимизнинг тараққиётига бевосита дахлдор ҳисобланган стратегик ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда маҳаллий жамоатчилик, шунингдек хорижий экспертлар ва халқаро жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ҳам муҳим ҳисобланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги тадбир «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳасини БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиш ва «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини БРМга эришишдаги аҳамиятини таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилди», дея таъкидлади.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда ўтган даврда давлат бошқарувидаги шаффофликнинг таъминланиши натижасида жамоатчиликнинг фикрларини эркин билдиришига «очиқ майдон» яратиб берилди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнида қабул қилинаётган муҳим стратегик ҳужжатлар ва Давлат дастурлари лойиҳасини ишлаб чиқилишида кенг жамоатчиликнинг фаол иштирок этишига кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ўз навбатида, ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилганидан сўнг, улар умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилиб, оддий одамлар, мутахассис-экспертлар, шунингдек халқаро ташкилотлар вакилларининг фикр-мулоҳазалари, таклиф-тавсиялари инобатга олинганидан сўнггина қабул қилиниб, ижрога йўналтирилмоқда.
Элдор ТУЛЯКОВ ўз нутқида давомида шундай деди:
– Бугунги кунда, 17 та миллий мақсад ҳамда 126 та вазифадан иборат Барқарор ривожланиш миллий мақсадларни (БРММ) комплекс, тармоқ ва минтақавий ривожланиш стратегияси ва дастурларига интеграция қилиш, БРММни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш, тармоқлараро мувофиқлаштириш ҳамда уларга эришиш йўлида комплекс ёндашувни таъминлаш бўйича мунтазам саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Олиб борилаётган ишлар натижасида жорий йилда Ўзбекистон БМТнинг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида 8 поғонага кўтарилиб, 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.
Шу ўринда айтиш муҳимки, Ўзбекистонда қабул қилинган ва амалга оширилаётган мамлакатни ривожлантиришнинг иккита стратегик дастури – Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Тараққиёт стратегияси инсон шаъни, ҳақ-ҳуқуқлари, тиббиёт, таълим, атроф-муҳит муҳофазаси ва шу каби қатор соҳаларда мамлакат ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни тўлиқ қамраб олди.
Бугунги йиғилишда муҳокама қилинаётган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ҳам 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсадни, хусусан тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни 2 баробарга камайтириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш, сувни ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, республика ҳудудининнг яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш каби қатор кўрсаткичларни ўз ичига қамраб олган.
Стратегияда белгилаётган мақсад ва вазифалар, БРММларини амалга ошириш учун ўзига хос «йўл харитаси» вазифасини ўтайди десам, муболаға бўлмайди.
Тадбир 3 сессияга бўлинган ҳолда давом этди. Сессияларда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳасида кўзда тутилган – Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, Сувни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш каби йўналишларда назарда тутилган айрим мақсадлар бўйича маърузалар тингланди, тадқимотлар ўтказилиб, улар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Консуэло Видаль БРЮС, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи:
– Бугун биз, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган янги стратегияси лойиҳасини Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини муҳокама қилиш мақсадида йиғилдик. Ушбу стратегия, шубҳасиз 2030 йилгача Барқарор ривожланиш миллий мақсадларини амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Биз стратегиянинг 5 та асосий йўналишидаги мақсадлар, вазифалар ва фаолияти, шунингдек 2030 йилгача Барқарор ривожланишнинг миллий мақсадларига қанчалик мос келишини батафсил ўргандик.
Маълумки, яқинда Ўзбекистон БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига 2030 йилгача миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича иккинчи Ихтиёрий миллий шарҳини тақдим этди. Унда мамлакатнинг БРММларини молиялаштириш, хусусий сектор ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, демографик ривожланиш билан боғлиқ ўзига хос миллий жиҳатларга мослашиш, аёллар ва ёшлар, гендер тенгликни қўллаб-қувватлаш сиёсатини кучайтириш бўйича салоҳияти ва имкониятлари очиб берилган. Ҳужжатда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Барқарор ривожланишнинг мақсад ва вазифалари ўртасидаги мувофиқлик, ўзаро боғлиқлик муҳим ўрин эгаллагани, айниқса алоҳида аҳамиятга эга.
Давра суҳбати давомида, экспертлар томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳасининг асосий йўналишлари кенг муҳокама қилиниб, мазкур ҳужжатни янада такомиллаштириш бўйича концептуал таклиф ва тавсиялар билдирилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати