Халқаро тадқиқотчиларнинг фикрича, самарали таълим, мустаҳкам соғлик ва сифатли овқатланиш инсон капиталини шакллантиришнинг асоси ҳисобланади. Мактаб ёшидаги болалар нафақат таълим соҳаси, балки соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам алоҳида эътиборни талаб этади. Айнан мактабдаги ўқиш даврида болаларда жисмоний, руҳий ва когнитив ўзгаришлар кузатилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (БМТ ЖООД) маълумотларига кўра, 2022 йилда мактабларда овқатлантириш дастурларига қилинган дунё сармоялари 48 миллиард АҚШ долларини, мактабларда бепул ёки имтиёзли овқатланиш қамрови эса 41 фоизни ташкил этди. Қамров даражаси маълум даражада даромад даражасига боғлиқдир: даромад даражаси паст бўлган мамлакатларда тахминан 18 фоиз мактаб ўқувчилари қамраб олинган, даромади ўртадан паст бўлган мамлакатларда бу кўрсаткич 39 фоиз, даромад даражаси ўртадан юқори бўлган мамлакатларда эса 48 фоизга етди[1].
Дунёда мактаб овқатланиши билан қамраб олинган болалар сони

Манба: БМТ ЖООД “2022 йилда мактабларда овқатланиш ҳолати” ҳисоботи.
БМТ ЖООД миссияси барча болаларни мактабларда овқатланишига эга бўлиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини ошириш учун жаҳон мамлакатлари ҳукуматларини қўллаб-қувватлашдан иборат. БМТ ЖООД сиёсий ва техник кўмакни тақдим этади, ҳукуматларга ўз мактабларида овқатлантириш дастурларини яратиш ёки барқарорлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун мазкур йўналишдаги ноу-хау билан бўлишади. БМТ ЖООД техник ва сиёсий кўмаги дунёнинг 77 мамлакатларидаги 107 миллион мактаб ўқувчиларининг ҳаёт сифати, таълим олиш имконияти ва овқатланиш ҳолатига билвосита таъсир кўрсатди.
Мактабларда овқатланишни ташкил этиш самарадорлиги бўйича халқаро тадқиқотлар
Мактабларда овқатлантириш дастури ижтимоий ҳимоянинг кенг қамровли тармоғи ҳисобланиб, болалар ва уларнинг оилалари ҳаётини ўзгартириш имкониятини тақдим этади. Мактабларда овқатлантириш болалар хавфсизлигига муҳим ҳисса қўшади ва уларнинг таълим олиши учун қулай муҳит яратади.
Мактаб овқати кам таъминланган оилалар болаларини мактабда қолишга, ота-оналарни эса уларни мактабдан олиб кетмасликка ундайди. Мактабларда ташкил этилган бепул овқатланиш ота-оналарнинг тушлик учун кетадиган ҳаражатларни режалаштириш заруриятидан озод этиб, ижтимоий заиф оилаларнинг даромадларини тахминан 10 фоиз тежаш имконини беради.
Бундан ташқари, саломатликни сақлаш ва овқатланиш бўйича мактаб дастурлари мактаб давоматини ошириш ва мактабдан кетиш (ўқувчиларнинг ўқув йили тугашига қадар кетиши) кўрсаткичларини камайтиришга ёрдам бериши ҳақидаги инкор қилиб бўлмас далиллар мавжуд. Демак, ўқиш натижаларини яхшилаш учун ҳам имконият бор.
БМТ ЖООД ҳисоб-китобларига кўра, мактаб овқати учун сарфланган ҳар бир доллар соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тўққиз доллар миқдоридаги дивиденд кўринишида қайтади.
Ўзбекистон мактабларида бепул овқатлантиришни ташкил этишнинг жорий ҳолати, муаммолари ва чақириқлари
Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан мактабларда бепул овқатланишни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратиш бошланган бўлиб, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”га мувофиқ, мазкур амалиёт Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида синовдан ўтказилди. Бу мақсадлар учун ҳар бир вилоят учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилди[2].
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 472-сонли қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди.
Ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш мактабларда бепул овқатланишни ташкил этишда қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини, тегишли назоратнинг етишмаслигини кўрсатди. Хусусан,
2021 йилда дунё мамлакатларида мактаб овқатланиш дастурлари бўйича БМТ ЖООД ёрдамининг кўриниши

Ўзбекистонда бепул мактаб овқатини ташкил этиш муаммоларини ҳал этиш бўйича эксперт тавсиялари
Юқорида санаб ўтилган муаммо ва камчиликлар мактабларда бепул овқатлантиришни ташкил этиш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар самарадорлиги, бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан синовдан ўтган, бу мақсадлар учун бюджетдан 2,7 триллион сўм ажратилган ҳолда 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш режалаштирилган амалиётга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Экспертнинг фикрига кўра, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва бепул мактаб овқатини ташкил этиш сифатини ошириш учун қуйидаги чора-тадбирлар қабул қилиш таклиф этилмоқда:
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактабда овқатланишни йўлга қўйиш болалар ва ўсмирлар соғлигига эришишга имкон берувчи саломатликни мустаҳкамлаш ғоясини илгари сурувчи комплекс таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Мустаҳкам соғлиқ ва муқобил овқатланиш
бу нафақат касаллик ва тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ муаммоларнинг бўлмаслиги, балки яхши кайфият, шунингдек, кундалик вазифаларни фаол равишда уддалаш имконияти ҳамдир.
Жамшид Шарипов,
“Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти