“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан қатор вазирлик, ташкилот ва идоралар ҳамда таълим муассасаларида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирда мазкур таълим муассасасининг раҳбарияти, педагог-ходимлари ҳамда 300 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этишди. Учрашув давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари келгуси етти йилга мўлжалланган, мамлакат ривожланишига хизмат қиладиган муҳим ҳужжатнинг барча соҳа ва йўналишлар бўйича устувор мақсад-вазифаларига тўхталиб, жумладан, Стратегияда ёшларни қўллаб-қувватлашга оид белгиланган вазифаларга эътибор қаратди.
Таъкидландики, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида таълим ислоҳотларини изчил давом эттириш, хусусан, умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қатор вазифалар белгиланган. Жумладан:
- 700 га яқин номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, педагоглар учун методик қўлланмалар ва мобиль иловалар яратиш.
- Янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1 000 та мультимедиа дастурларини яратиш.
- Таълим ташкилотларига ҳар йили 500 нафар «тил эгалари» бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш.
- Барча умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарларга ўргатиш курсларини жорий этиш.
- Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим методикасини барча умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув жараёнларига жорий қилиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, стратегияда тарбиячи ва ўқитувчиларни хорижга малака ошириш ва стажировкага юбориш, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш, эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича кадрларни тўлиқ давлат гранти асосида тайёрлаш тизимини жорий қилиш белгиланган.
Мулоқот давомида "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ёшларга оид янги мақсадларнинг белгиланганидан ўқувчиларнинг хабардорлигини ошириш уларнинг ўқиш жараёнларига янада масъулият билан ёндашишига хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари томонидан мазкур стратегик ҳужжатни тасдиқлашга оид Президент Фармони ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид қабул қилинган Президент қарорини мазмун моҳияти батафсил тушунтирилди.
Якунда ўқувчиларнинг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари, мақсадлари ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига оид саволларига жавоблар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати