• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН НАВБАТДАГИ ТАДБИР “ТУРОНБАНК” АТБДА ЎТКАЗИЛДИ

“Тараққиёт стратегияси” маркази иштирокидаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятига бағишланган навбатдаги учрашув “Туронбанк” АТБнинг бош офисида ўтказилди. Унда молия муассасаси раҳбарияти ва ходимлари бевосита, банкнинг жойлардаги барча Банк хизматлари марказлари ходимлари эса онлайн тарзда иштирок этишди.

Тадбир қатнашчиларига “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков  “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва мазкур стратегик ҳужжатни тасдиқлашга оид Президент фармони ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг, марказ директори Стратегиянинг устувор йўналиш ва мақсадлари, уларни самарали амалга ошириш кўрсаткичлари ҳақида сўз юритиб, айнан иқтисод ва молия йўналишлари билан боғлиқ белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталди.

Таъкидланганидек, Стратегияда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш мақсадида бир қатор, хусусан, банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳамда банк омонатлари ҳажмини ошириш, шунингдек, банкларни хусусийлаштириш билан бир қаторда бозорга йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш, камида 3 та тижорат банкида ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш, унинг қонуний асосларини шакллантириш каби вазифалар белгиланган.  

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз борди. Бош қонунимизнинг ўзига хос хусусиятлари ва аввалги Конституциядан фарқли жиҳатлари тилга олинди.

Мулоқот жараёнида банк ходимлари иштирокида Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан билдирилган фикрлар доирасида муҳокамалар ҳам бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчиларининг ҳар бир саволига батафсил жавоблар берилди.
 

 “Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати