“Тараққиёт стратегияси” маркази жойларда “Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирларни давом эттирмоқда. Бундай учрашувлар республиканинг турли ҳудудларида, шунингдек, қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида ташкил этиляпти.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси АТ “Алоқабанк”нинг бош офисида ўтказилди. Унда молия муассасаси раҳбарияти ва ходимлари қатнашишди. Гибрид шаклда бўлиб ўтган тадбирга жойлардаги “Алоқабанк” филиаллари ходимлари онлайн иштирок этди.
Дастлаб тадбир қатнашчиларига “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон — 2030» стратегияси ва мазкур ҳужжатни тасдиқлашга оид Президент фармони, шунингдек, Стратегиянинг устувор йўналиш ва мақсадлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Маълумки, “Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш деб номланган иккинчи устувор йўналишидан иқтисод ва молия соҳасига оид, хусусан, банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш мақсадлари ҳам ўрин олган. Стратегиянинг ушбу мақсадларига эришиш бевосита банк ходимлари фаолияти билан боғлиқлиги учун бу борада белгиланган вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, Стратегияда банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳамда банк омонатлари ҳажмини ошириш, банкларни хусусийлаштириш, банк бозорига 4 та йирик нуфузли чет эл банкини жалб қилиш, камида 3 та тижорат банкида ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш, унинг қонуний асосларини шакллантириш каби вазифалар белгиланган.
Мулоқот жараёнида банк ходимлари Стратегия ва уни амалга ошириш борасида фикрлар билдиришди. Марказ экспертлари томонидан тадбир қатнашчиларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати