Хабар бериб бораётганимиздек, жойларда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимларини “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти билан таништиришга бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Биринчи минтақавий ҳудудида бўлиб ўтди.
Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Биринчи минтақавий ҳудуди раҳбарияти, зобитлар ҳамда ишчи ходимлар иштирок этишди.
Тадбир қатнашчиларига “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва мазкур стратегик ҳужжатни тасдиқлашга оид Президент фармони ҳақида маълумотлар берилди. Асосий эътибор, Стратегиянинг устувор йўналиш ва мақсадлари, уларни самарали амалга ошириш кўрсаткичларига қаратилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз борди. Бош қонунимизнинг ўзига хос хусусиятлари ва аввалги Конституциядан фарқли жиҳатлари тилга олинди.
Шу мазмундаги учрашув мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар иштирокида ҳам ўтказилди. Уларга “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва янги таҳрирдаги Конституцияда акс этган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.
Жумладан, янгиланган Конституция бўйича Ўзбекистонда ўлим жазоси таъқиқланмоқда. Мазкур жазони тақиқлашни конституциявий даражада белгиланиши инсонни ҳаётдан, ҳатто давлат ҳам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатлайди. Шунингдек, ҳар ким Ўзбекистон қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситалардан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати