• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Ёшлар етакчилари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишга доир устувор вазифалар билан таништирилди

15-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Республика ҳудудларидан сараланган Ёшлар етакчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинар ўтказилмоқда. Ўқув машғулотларида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков иштирок этди.

Семинар давомида Марказ ижрочи директори тингловчиларни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишга доир устувор вазифалар билан таништирди. Айниқса, Стратегияда белгиланган Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир мақсад ва вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳудудлардаги ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда 1 тадан «Креатив парк»лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш, мактаб битирувчиларини эса камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш белгиланган.

Ўз навбатида, мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга оширишда бевосита ҳудудларда фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг ўрни катта. Шу маънода мамлакатнинг кейинги етти йиллик тараққиёт йўлини ўзида акс эттирган Стратегиянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш бугун раҳбарликка тайёрланаётган ёшлар етакчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, миллий қадриятларини шакллантириш ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати