• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИГА ОИД ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қўмита экспертлари, вазирлик ва идоралар масъуллари, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, ННТ вакиллари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раислари иштирок этди.

Муҳокама давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Авазбек Халбеков давлат дастури лойиҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунарларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган амалий чораларга тўхталиб ўтди.  

Хусусан, ҳужжат лойиҳасига кўра, 2024 йилда 85 минг нафар хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, 90 минг нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш вазифалари белгиланмоқда.

Шунингдек, аёлларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоялаш, хорижий мамлакатларда оғир вазиятга тушиб қолаётган ўзбекистонлик аёлларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш борасида ҳам тегишли вазифалар киритилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Муҳокамалар якунида лойиҳага киритилиши назарда тутилган қатор таклифлар билдирилди. 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати