Ўзбекистон Миллий университетининг “Сиёсатшунослик” кафедраси “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси бўйича кенг жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.
Тадбирда университет “Сиёсатшунослик” йўналиши талабалари иштирок этди. Унда 2024 йилги Давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда назарда тутилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Жамоатчилик муҳокамасида иштирок этган “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Анваржон Миркомилов Давлат дастури лойиҳасининг бешта йўналишида белгиланаётган муҳим вазифалар ҳамда айни кунга қадар Марказнинг махсус www.uzbekistan2030.uz портали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кенг жамоатчиликдан келиб тушган концептуал таклифлар ҳақида талабаларга батафсил ахборот берди.
Жамоатчилик муҳокамасида талабалар Давлат дастури лоҳасига ўзларининг қатор таклиф ва ташаббусларини билдиришди. Тадбир якунида ёшларни қизиқтирган саволларга экспертлар томонидан батафсил жавоблар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати