“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 8 февраль куни давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган мақсад ва вазифалар, хусусан, ёшларни касбга йўналтириш ишларини тизимли ташкил этиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Таъкидландики, ҳужжат лойиҳасига кўра, ёшларни ўқув марказлари билан ҳамкорликда 3D моделлаштириш, робототехника, мобилография, маркетинг, график-дизайн, анимация каби замонавий йўналишларда ўқитиш, танлов асосида “маҳалла – туман – вилоят – республика” босқичларида уларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғояларини саралаш каби муҳим вазифалар назарда тутилмоқда.
Давра суҳбатида иштирок этган ёшлар давлат дастури лойиҳасига киритиш учун ўз таклифларини билдиришди. Хусусан, улар томонидан ҳуқуқий саводхонликни оширишга хизмат қиладиган “Ёшлар ва қонун” платформасини ишлаб чиқиш ва унга ҳуқуқий йўналишларда таҳсил олаётган ёшларни қамраб олиш таклифи берилди. Бундан ташқари, ёш авлодда молиявий билим ва кўникмаларни шакллантириш орқали уларни киберхужум ва молиявий хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган чоралар бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати