Хабар берганимиздек, жойларда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказий тергов ҳибсхонасида ўтказилди. Ушбу тадбирга, Давлат ва ҳуқуқ институти директори проф. М.Турғунов, бўлим бошлиғи проф. М.Баратов, Тараққиёт стратегияси марказининг бўлим бошлиғи А.Халбеков хамда департамент ходимлари ва уларнинг мураббийлари иштирок этишди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков иштирокчиларга 2024 йилги давлат дастури лойиҳасининг 5 та устувор йўналиши ва уларда назарда тутилаётган муҳим чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, айни кунга қадар Марказнинг махсус www.uzbekistan2030.uz портали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Президент Фармони ва Давлат дастури лойиҳаси бўйича кенг жамоатчиликдан келиб тушган концептуал таклифлар ҳақида маълумот берди.
Шу мазмундаги учрашув мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар иштирокида ҳам ўтказилди. Таъкидлаш керакки, “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармонининг 14-мақсадида Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда ушбу жараённинг бош мезони сифатида инсон қадрини белгилаш қайд этилган. Дастурнинг 47-бандида “Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш” вазифаси белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур банд ижросини амалга оширилиши юзасидан Марказ эксперти томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш олиб борилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати