2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси бўйича ташкил этилган навбатдаги жамоатчилик муҳокамаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари учун “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари Авазбек Халбеков ҳамда Анваржон Миркамилов томонидан Давлат дастури лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказилди.
Марказ экспертлари иштирокчиларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасида белгиланаётган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Таъкидландики, 2024 йилги давлат дастури лойиҳасида ёшларни олий таълим билан қамров даражасини ошириш, нодавлат ва республикада фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотларида давлат грантлари бўйича кадрлар тайёрлаш ўрнини 1200 тага етказиш (20% га ошириш), Халқаро нуфузли рейтинг агентликлари экспертлари иштирокида республика олий таълим ташкилотлари рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича мастер-класс, семинар-тренинглар ўтказиш, таълим тизимини халқаро меҳнат бозоридаги ўзгаришлар, технологик жараёнларга мос ташкил этиш, олийгоҳлардаги таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, ҳамкор университетлар билан 10 та қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш каби олий таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор вазифалар назарда тутилмоқда.
Шуни ҳисобга олган ҳолда 2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаларида олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, тадқиқотчилар, илмий салоҳиятли кадрлар ҳужжат лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва ташаббусларни билдиришда фаол бўлишлари мақсадга мувофиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.
Муҳокамалар давомида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар ҳам Марказ экспертлари томонидан қайд этиб олиниб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати