Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, академиклар ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари иштирок этди.
Дастлаб тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини кейинги етти йиллик мамлакат тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини янги босқичга олиб чиқишдаги аҳамияти ҳақида сўз борди.
Суҳбат давомида 2024 йилги Давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда назарда тутилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилгач, лойиҳанинг мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида сўз олган Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори, академик Нурислом Тухлиев ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази бўлими бошлиғи Анваржон Миркамилов ўз нутқида Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилаётган вазифалар, жумладан, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, қулай экологик шароитларни яратиш, адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш масалалари ҳақида тўхталишди.
Якунда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси бўйича Академиянинг профессор-ўқитувчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати