2024 йил 14 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Андре Алгермиссен билан учрашди.
Мулоқот чоғида Марказ ижрочи директори жамғарманинг янги тайинланган минтақавий ваколатхонаси раҳбари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва биргаликда тадбирлар ўтказиш юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси раҳбари “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништирилди.
Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати