Аввал хабар берганимиздек, март ойининг илк кунларида Ўзбекистон делегaциясининг Венгрияга ташрифи амалга оширилди. Делегация таркибида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам иштирок этди.
Ташриф доирасида Венгрия томони билан уч кун давомида турли тадбирлар, хусусан, давра суҳбатлари, икки томонлама учрашув ва мулоқотлар ўтказилиб, уларда асосий эътибор Ўзбекистон ва Венгрия, шунингдек Европа Иттифоқи муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни муҳокама қилиш, манфаатли соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш масалаларига қаратилди.
Ана шундай тадбирлардан бири 2 март куни Лакителек шаҳрида Ўзбекистон делегaциясининг Венгрия Миллий Ассамблеяси вице-спикери Шандор Лежак билан учрашуви бўлди. Унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатлар, шунингдек Европа Иттифоқи билан алоқалар жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу куннинг ўзида Лакителек шаҳрида жойлашган Вамбери Армин коллежи талабалари билан ҳам учрашув ўтказилиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ҳақида маъруза қилинди. Тадбир давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, унинг мамлакатда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлардаги аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Самимий ва дўстона ўтган мулоқотлар давомида венгриялик ҳамкорлар мамлакатимизда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни эътироф этишиб, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини мамнуният билан маълум қилишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати