• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

АЛФРАГАНУС УНИВЕРСИТЕТИДА 2024 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент шаҳридаги Алфраганус университетида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг  мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил қилинди. Ўқув семинарини “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Анваржон Миркамилов олиб борди.

Марказ эксперти олий таълим муассасаси талабаларига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда мазкур ҳужжат асосида қабул қилинган 2024 йилги Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва унда назарда тутилаётган чора-тадбирлар, хусусан,  олий таълим тизимига тегишли вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Жумладан, бу йилги Давлат дастурида ёшларни олий таълим билан қамров даражасини ошириш чораларини кўриш, олий таълим муассасаларини дунёнинг энг нуфузли “ТОП-1 000” олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш, таълим тизимини халқаро меҳнат бозоридаги ўзгаришлар, технологик жараёнларга мос ташкил этиб, ўқитиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, шунингдек, “Топ-500”га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш каби аниқ мақсадлар бўйича муҳим вазифалар белгиланган.

Семинар якунида талабалар Стратегия ва уни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати