Жорий йилнинг 15 март куни Буюк Британиянинг Кембриж Университетида "Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томонидан "Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори Элдор Туляков онлайн тарзда маъруза билан қатнашди.
Гибрид шаклда бўлиб ўтган тадбирда Буюк Британиянинг Марказий Осиё масалаларида таҳлиллар олиб борувчи экспертлари билан бир қаторда дунёнинг турли чеккасидан илмий ва академик доира вакиллари онлайн иштирок этди. Анжуманда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Элдор Туляков ўз маърузасида, Ўзбекистонда фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун ҳужжатларига батафсил тўхталди. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг демократик жамият қуриш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга интилишининг далили сифатида фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланишига оид маълумотларни алоҳида таъкидлади.
Коррупцияга қарши курашиш, хорижий инвесторлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратилди. Ўзбекистонда ислоҳотларни янада муваффақиятли амалга ошириш учун халқаро ҳамкорлар билан конструктив алоқаларнинг муҳимлиги қайд этилди.
Семинар якунида Кембриж Университетининг профессор ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларининг Ўзбекистоннинг Халқаро ташкилотлар билан алоқалари, миграция масалалари, шунингдек, мамлакатда таълим тизимида амалга оширилаётган янги ислоҳотлар ҳақидаги саволларига батафсил жавоблар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати