Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Ўзбекистон-2030” стратегияси қонун устуворлигини таъминлаш кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков прокуратура органлари ходимлари, академия профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларига Стратегиянинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.
Давра суҳбатида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, конституция ва қонунларнинг устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга йўналтиришга қаратилган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Жумладан, Стратегия бўйича кейинги етти йил ичида қонунчилик ҳужжатларини мақбуллаштириш натижасида тартибга солиш юкини камида 30 фоизга қисқартириш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, уларнинг улушини камида 60 фоизга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг самарали мониторинги қамровини 100 фоизга етказиш, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг аниқ чегараларини белгилаш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш вазифалари белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида академия талабалари мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Шундан сўнг, Марказ ижрочи директори Элдор Туляков билан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси раҳбариятининг учрашуви ташкил қилинди. Мулоқот жараёнида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Унга кўра, келгусида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш жараёнида илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, қонунчиликни ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича хулоса ва тавсияларни шакллантириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати