• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ХИТОЙ ТАҲЛИЛ МАРКАЗЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ БИЛАН ТАНИШТИРИЛДИ

Жорий йилнинг 4 июнь куни пойтахтимизда “Марказий Осиё – Хитой” IV таҳлил марказлари форуми бўлиб ўтди.

Форумда “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари ҳам иштирок этиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти акс эттирилган ўзбек, инглиз ва хитой тилларида чоп этилган тўплам ҳамда рисолаларни хорижий ҳамкорлар эътиборига ҳавола қилишди.

“Марказий Осиё – Хитой” IV таҳлил марказлари форуми доирасида Хитой Халқ Республикаси делегацияси иштирокида Тошкент давлат шарқшунослик университетида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси Маркази билан ҳамкорликда “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг тақдимоти ташкил этилди.

Тақдимотда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков ҳамкорларни Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мазкур жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни, бевосита Марказ фаолияти, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти билан таништирди.

Тадбир давомида Хитой таҳлил марказлари делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик масалалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Хитой томони Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларни эътироф этиб, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати