Тошкент кимё технология институтида “Жамоатчилик ва экологик назоратини амалга оширишда, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг роли ва вазифалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинар Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Экологик партияси, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги, “Эколог” жамоат бирлашмаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вакиллари, МФЙ раислари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ иштирок этди.
Иштирокчиларнинг асосий эътибори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳалла раисларининг жамоатчилик экологик назорати кўникмаларини оширишга қаратилди. Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков “Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан экологик назоратни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари” ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари, экологик назоратни амалга оширишда маҳалла фаолларининг ўрни, экологик муаммоларни ечишда ОАВ роли ҳамда унинг жамоатчилик фикри ва қарор қабул қилишга таъсири масалаларига оид мавзулар доирасида фикр юритилди.
Семинар якунида пойтахтнинг бугунги экологик ҳолати қизғин муҳокама қилиниб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишга келишилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати