• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ ВА ЖАМОАТЧИЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 12-14 июнь кунлари “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкор ташкилотлар билан бирга “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш мақсадида Самарқанд вилоятида мониторинг ва жамоатчилик тадбирларини ўтказмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Парламенти аъзолари, “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбарияти, Самарқанд вилоятидаги бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарияти, уларнинг вакиллари, вилоятдаги фаоллар, оммавий ахборот воситалари ҳамда “Юксалиш” ҳаракати Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси масъуллари иштирокида ўтказилиб, 500 нафардан ортиқ қатнашчилар қамраб олинди.

Дастлаб, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков юртдошларимизга “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2024 йил Давлат дастурининг мақсадлари, устувор йўналишлари ва вазифаларининг мазмун-моҳияти бўйича маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари учун “uzbekistan2030.uz” онлайн портали тақдимоти ўтказилиб, платформадан қандай фойдаланиш, унинг асосий вазифа ва имкониятлари тушунтирилди. Таъкидландики, ушбу платформа орқали аҳоли “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ҳамда ҳар йили мазкур ҳужжат асосида қабул қилинадиган Давлат дастурларининг амалга оширилиши ва натижадорлигини мунтазам кузатиб бориши ҳамда ўз таклиф, муносабатларини билдириши мумкин.

Тадбир давомида, Ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ва уларнинг бажарилиши ҳолати ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.

Якунда 2024 йилги Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаларида таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этган юртдошларимизга “Тараққиёт стратегияси” марказининг ташаккурномалари топширилди.       

                                                                     “Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмат