• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН СЕМИНАРДА “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ ТАҚДИМОТ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кадрлар билан ишлашга масъул тузилмалари раҳбарларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида уч босқичда ўқув-амалий семинарлар ўтказилмоқда.

“Янги Ўзбекистонда замонавий кадрларни тайёрлашда янги компетенцияларни шакллантириш” мавзусида ўтказилаётган мазкур семинарнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 19-22 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув-амалий семинарда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлашга масъул тузилмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташкилий-кадрлар гуруҳ раҳбарлари, шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиаллари раҳбарлари ҳамда ўринбосарларидан иборат тингловчиларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишнинг устувор вазифалари” мавзусида тақдимот қилди. Семинар қатнашчилари мамлакатимизнинг кейинги етти йилликдаги стратегик мақсадлари билан яқиндан таништирилди.

Мулоқот тарзида олиб борилган ўқув жараёнида семинар тингловчилари билан Стратегияда белгиланган вазифалар бўйича муҳокама ўтказилиб, уларнинг муносабати ўрганилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати