Тараққиёт стратегияси маркази, Жаҳон банки ва Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва Тараққиёт вазирлиги ҳамкорлигида "Ўзбекистон фуқароларини тинглаб: умумий ижтимоий-иқтисодий тенденциялар ва энергия тарифларини ислоҳ қилиш бўйича жамоатчилик фикри" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Парламенти, тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда ақл марказлари экспертлари иштирок этишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўзининг кириш сўзида Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистон фуқароларини тинглаб" лойиҳасининг аҳамиятига тўхталиб, лойиҳа доирасида олиб борилаётган тадқиқотлар мамлакатдаги ислоҳотларнинг аҳоли ҳаётига таъсирини ўрганишда муҳимлигини айтиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий тенденциялар ва энергия тарифларини ислоҳ қилиш бўйича жамоатчилик фикри муҳокама қилиниб, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Хусусан, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Дэвид Найт ўз нутқида 2023 йил ноябрида Жаҳон банки томонидан нашр этилган мамлакатнинг иқлим ва ривожланиш тўғрисидаги ҳисоботидан асосий тезисларга тўхталар экан, йирик энергетик субсидияларга эга давлатлар қаторига кирадиган Ўзбекистон учун бугунги кунда олиб борилаётган энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жуда зарурлигини таъкидлади.
Тадбир давомида Меҳнат кодексини амалиётга жорий этишни мониторинг қилиш ва баҳолаш, умумий ижтимоий-иқтисодий тенденциялар бўйича ўзгаришлар, энергия тарифини ислоҳ қилиш бўйича фокус гуруҳ муҳокамаларидан асосий хулосалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, “Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ва яшил энергия салоҳиятини ошириш” мавзусида панель муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбар ходимлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, тариф ислоҳотлари орқали энергия самарадорлигини ошириш, муҳтож оилаларни ҳимоя қилиш чоралари бўйича жорий ҳолат тўғрисида маълумот берилиб, мавзу доирасидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамалар жараёнида соҳа экспертлари, тажрибали мутахассислар ўз мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати