• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

СТРАТЕГИЯ ВА ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ УСТИДАН ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан қатор вазирлик, идора ва ташкилотларда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифаларини фуқароларга етказишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бўлиб ўтди.

Унда Марказий банк раҳбарияти, ташкилотнинг марказий аппарати ва zoom платформаси орқали ҳудудий бош бошқармалари ходимлари қатнашди. Йиғилганларга “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.  

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган ва барча соҳалар фаолиятининг устувор вазифаларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Мазкур ҳужжат асосида ҳар йили қабул қилинадиган Давлат дастурлари ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини самарали олиб борилиши Ўзбекистоннинг ўз олдига қўйган стратегик мақсадларига эришишида жуда муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда аҳолига “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ҳамда Давлат дастурларининг амалга оширилиши ва натижадорлигини мунтазам кузатиб бориши ва ўз таклиф, муносабатларини билдириши учун махсус “Uzbekistan2030.uz” платформаси ишлаб чиқилган.

Тадбир давомида ушбу платформанинг тақдимоти ҳам ўтказилиб, иштирокчилар портал ҳақида керакли маълумотларга эга бўлишди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати