• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ ВА ДАВЛАТ ДАСТУРИ МУҲОКАМАСИГА ОИД ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 1 июль куни Адлия вазирлигида “Тараққиёт стратегияси” маркази иштирокида “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда 2024-йилги давлат дастури муҳокамаси юзасидан тадбир ўтказилди. Унда Адлия вазирлиги раҳбарияти, вазирликнинг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқарма ходимлари иштирок этди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан тадбир қатнашчилари учун “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва 2024-йилги давлат дастурининг мазмун-моҳияти, устувор йўналиш ва мақсадлари, уларни самарали амалга ошириш кўрсаткичлари бўйича тақдимот ўтказилиб, вазирлик ходимларига Марказ томонидан тайёрланган рисола ҳамда тарқатма материаллар тақдим қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида тизим ходимларига “uzbekistan2030.uz” онлайн портали, унинг асосий вазифа ва имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Таъкидландики, ушбу платформа орқали аҳоли “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ҳамда ҳар йили мазкур ҳужжат асосида қабул қилинадиган Давлат дастурларининг амалга оширилиши ва натижадорлигини мунтазам кузатиб бориши ҳамда ўз таклиф, муносабатларини билдириши мумкин.

Тадбир давомида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолатини ҳамда Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичларига самарали эришишни назорат қилишда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати