Айни кунларда Республикамиз вилоятларида, хусусан, қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар, таълим муассасаларида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024-йилги Давлат дастури муҳокамасига оид тадбирлар ташкил этиляпти. Мазкур тадбирларда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари Стратегия ва Давлат дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимотлар билан иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Ўзархив” агентлигида Стратегия ва Давлат дастури муҳокамасига бағишланган мулоқотлар ўтказилди.
Тадбирларда 5 та устувор йўналиш доирасида 100 та мақсадга эришишга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимизнинг яқин келажакдаги асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиши таъкидланиб, унинг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ҳамда мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттиришга қаратилган устувор йўналишлари ҳақида сўз борди.
Мулоқотлар жараёнида Стратегиянинг мазмун-моҳиятидан ҳар бир давлат хизматчиси тўлиқ хабардор бўлиши, уни чуқур англаши, олиб бораётган иш фаолияти мазкур ҳужжатда белгиланган устувор йўналишлар бўйича мақсадларга ҳамоҳанг бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирларда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросига алоҳида эътибор қаратилиб, uzbekistan2030.uz порталининг имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати