Давлат активларини бошқариш агентлигида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мазмун-моҳияти ва унда белгиланган долзарб вазифалар, шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури ижроси муҳокамасига оид тадбир бўлиб ўтди.
Унда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари, шунингдек, “zoom” платформаси орқали барча ҳудудий бошқармалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Маҳаматносир Қодиров сўзга чиқиб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатларни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир қатнашчиларига “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков “Ўзбекистон–2030” стратегияси ва Давлат дастурининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, мулоқот давомида Стратегияда белгиланган хусусийлаштириш, давлат мулклари ва ер муносабатлари соҳасига оид муҳим вазифалар ижроси бўйича кўрилаётган чора-табдирлар муҳокама қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати