“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024-йилги Давлат дастури муҳокамасига оид тадбирлар банкларда, хусусан, АТ “Алоқабанк”, “Ўзмиллийбанк” АЖ ва “Агробанк”АТБ бош офисларида ўтказилди. Мазкур учрашувларда Олий Мажлис Сенати аъзолари, тижорат банклари раҳбарияти, шунингдек, видеоконференцалоқа орқали тизимнинг республика бўйлаб ҳудудий бошқармалари, филиалларидан жами уч минг нафарга яқин банк ходимлари қатнашди.
Тадбирларда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Стратегия ва Давлат дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказди. Марказ раҳбари ўз нутқида ушбу ҳужжатларнинг устувор йўналиш ва мақсадлари, уларни самарали амалга ошириш кўрсаткичлари ҳақида сўз юритиб, айнан иқтисод ва молия йўналишлари билан боғлиқ белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталди.
Таъкидланганидек, Стратегияда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, хизматлар бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш мақсадида бир қатор, хусусан, банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳамда банк омонатлари ҳажмини ошириш, банкларни хусусийлаштириш билан бир қаторда бозорга камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкини жалб қилиш, шунингдек, банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш, камида 3 та тижорат банкида ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш, унинг қонуний асосларини шакллантириш каби аниқ вазифалар белгиланган.
Тадбирлар давомида банк тизимида ушбу вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Шунингдек, Стратегик ҳужжатларнинг ижросида аҳоли иштироки ва жамоатчилик назорати муҳимлиги тилга олиниб, банк ходимларига “uzbekistan2030.uz” онлайн портали, унинг асосий вазифа ва имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Уларга ушбу платформа орқали “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ҳамда Давлат дастурининг амалга оширилиши ва натижадорлигини мунтазам кузатиб, ўз таклиф, муносабатларини билдириб боришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати