Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури муҳокамасига оид тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вазирлик раҳбарияти, тизим ташкилотлари, олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати экспертлари иштирок этди.
Муҳокамада Марказ бўлим бошлиғи Жамшид Шарипов “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Давлат дастури бўйича тақдимот ўтказиб, йиғилганларга олий таълим, фан, инновация соҳаларига оид белгиланган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумот берди.
Жумладан, Стратегияда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш, ёш тадқиқотчиларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотлар ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадларнинг аҳамиятига тўхталди.
Хусусан, бу йилги Давлат дастурида ёшларни олий таълим билан қамров даражасини ошириш чораларини кўриш, олий таълим муассасаларини дунёнинг энг нуфузли “ТОП-1000” олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш, “Топ-500”га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шунингдек, олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш каби аниқ мақсадлар бўйича муҳим вазифалар белгиланган.
Тадбир давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан мазкур вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати