Жорий йилнинг 22-24 июль кунлари “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкор ташкилотлар билан бирга Бухоро вилоятида “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик мониторингини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш мақсадида тадбирлар ўтказмоқда.
Бухоро вилояти ҳокимлигида ўтказилган муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Парламенти аъзолари, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоятдаги тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда “Юксалиш” ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, zoom орқали шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан масъуллар, олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.
Таъкидландики, Стратегияда турли соҳалардаги ислоҳотлар, хусусан, таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг такомиллаштирилиши, иқтисодий ўсиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, экологик барқарорликни таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, уларнинг ўз вақтида ижросини таъминланиши масъул ташкилот, идора ва муассасалар билан бир қаторда давлат ҳокимияти бошқарув идоралари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг зиммасига катта масъулият юклайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда Ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ва уларнинг бажарилиши ҳолати ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари йиғилганларга “uzbekistan2030.uz” онлайн портали, унинг асосий вазифа ва имкониятлари ҳақида маълумот бериб, барчани Стратегия ва Давлат дастури ижросини ўрганиш мақсадида ўтказилаётган сўровномада фаол иштирок этишга чақирди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати