Туронбанк бош офисида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастурининг ижроси муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.
Туронбанкнинг ҳудудлардаги марказлари ходимлари ҳам қамраб олинган учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев ҳамда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова иштирок этишди.
Марказ раҳбари Элдор Туляков иштирокчиларга “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этди. Шунингдек “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури борасида ҳам сўз юритди.
Тадбирда таъкидланганидек, 2030 йилга қадар иқтисодиёт тармоқларига 275 трлн сўм кредит ресурсларни йўналтириш, жумладан 41 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилишини таъминлаш, шунингдек, кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида 2-3 фоиз бандга пасайтириш мақсад қилинган. Бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбатини 4 фоиздан юқори бўлмаслиги ҳамда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлишини таъминлаш режалаштирилган.
Тадбир давомида фуқаролар Стратегия ва Давлат дастурларининг ижро ҳолатини мунтазам кузатиб, ўз фикр, таклиф ва муносабатларини билдириб бориш имкониятига эга бўлган “uzbekistan2030.uz” онлайн портали тақдимоти ўтказилиб, махсус видеоролик намойиш этилди.
Шунингдек, Туронбанк бошқаруви Раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Туронбанк томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Муҳокамалар якунида банк ходимларининг Стратегия бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида қизиқарли викторина ҳам ўтказилди. Саволларига тўғри жавоб берган ходимлар совғалар билан тақдирланишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати