30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Холбеков ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда республикада миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳити мустаҳкамланишига қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси учун “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Марказ ходимига ушбу мукофот Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ташкил этилган байрам тадбирида тантанали тарзда топширилди.
Маълумки, ҳукумат қарорига кўра, “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан республикада яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳити мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.
Марказ жамоаси Авазбек Холбековни ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаб, оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлик, келгусидаги меҳнат фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қолади.
“Тараққиёт стратегияси”
маркази жамоаси