Маълумки, жорий йил 27-октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бу йилги сайловларнинг ташкил этилиши ҳамда ўтказилиш босқичлари ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот етказиб бориш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан қатор давлат идоралари ва ташкилотларда давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари учун ташкил этилди. “Сиёсий рақобат муҳитида ўтадиган сайловлар” мавзусида бўлиб ўтган семинарда Марказ бўлим бошлиғи Анваржон Миркомилов тингловчиларга сайлов қонунчилигига оид ўзгаришлар, аралаш сайлов тизими, “E-saylov” ахборот тизими имкониятлари, депутатликка номзодлар учун қўйилган талаблар бўйича маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, эксперт томонидан партияларнинг сиёсий майдондаги ўрни, депутатликка номзодлар орасида ногиронлиги бўлган шахслар, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик каби масалалар тўғрисида муҳим тушунчалар берилди.
Интерфаол тарзда ташкил этилган семинар давомида тингловчилар сайловлар билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, мулоқот жараёнида ўз саволларига батафсил жавоблар олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати