Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкор ташкилотлар билан бирга Сурхондарё вилоятида “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик мониторингини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш мақсадида тадбирлар ўтказмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Парламенти аъзолари – сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, шунингдек, вилоятдаги тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, тадбир иштирокчиларига “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2024 йилги Давлат дастурининг мақсадлари, устувор йўналишлари ва вазифаларининг мазмун-моҳияти етказилди.
Таъкидландики, Стратегиянинг устувор йўналишларида ҳар бир инсоннинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш мақсадлари акс этган. Асосий вазифа мамлакат тараққиёти ва амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Шунингдек, тадбир давомида “uzbekistan2030.uz” онлайн портали, унинг асосий вазифа ва имкониятлари ҳақида маълумот берилиб, иштирокчилар Стратегия ва Давлат дастури ижросини ўрганиш мақсадида ўтказилаётган сўровнома мазмуни билан таништирилди.
Шундан сўнг Ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ва уларнинг бажарилиши ҳолати ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси қизғин муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, мониторинг тадбирлари доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари уч кун давомида вилоятдаги бир қатор ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолатини ўрганишади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати