Тошкент шаҳрида “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан ташкил этилган тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Анваржон Миркомилов маъруза билан иштирок этди.
Давра суҳбатида маҳаллий, шунингдек, Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар, олимлар, сиёсатшунослар қатнашди.
Халқаро тадбирда мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотлар, халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш, янги сайлов тизими ва сиёсий рақобатни ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашдаги муҳим қадамлар ва эришилган натижаларга оид маърузалар тингланди.
Жумладан, Марказ эксперти ўз нутқида мамлакатнинг ривожланишида фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти ҳақида гапирди. Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат ва жамият бошқаруви, амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, муҳим стратегиялар, давлат дастурлари, қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида, шунингдек, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаол иштирок этаётганлигини таъкидлаб ўтди.
“Ўз навбатида, Президент Фармони билан тасдиқланган “2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида мамлакатимизда эълон қилинадиган йилга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини 2025 йилдаги давлат дастурида 50 тага етказиш вазифаси белгиланган бўлса, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб 80 тага етказиш мақсад қилинган” – деди Анваржон Миркомилов.
Муҳокамаларда демократик жараёнларни янада жадаллаштириш бўйича фикр алмашиш ва амалий таклифлар ишлаб чиқишга эътибор қаратилди. Таъкидландики, бундай мулоқотлар хорижий тажрибани ўрганиш ва уни миллий амалиёт билан қиёслаш, ижобий жиҳатларини жорий этишга имкон беради.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмат