Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми ўтказилмоқда.
Икки кун давом этадиган мазкур халқаро тадбир орқали “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келтирилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий ва маҳаллий экспертларнинг илмий-амалий тажриба алмашинуви платформасини яратиш ва натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсад қилинган.
Мазкур форумда Парламент аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, ақл марказлари, олий таълим ҳамда илмий тадқиқот муассасалари раҳбарлари, шунингдек, дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатларидан халқаро тоифадаги мутахассислар иштирок этмоқда.
Анжуманнинг очилиш маросимида сўзга чиққан “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков халқаро форум ишига муваффақият тилаб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш алоҳида устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланганлигини айтиб ўтди. Марказ раҳбари таъкидлаганидек, Стратегиянинг ушбу устувор йўналишидан макроиқтисодий барқарорлик, рақамли иқтисодиёт, фискал сиёсат, саноат, энергетика, яшил иқтисодиёт, капитал бозори, инвестицион сиёсат, экспорт, транспорт-логистика, туризм, тадбиркорлик каби иқтисодиётнинг барча соҳалари бўйича 2030 йилгача амалга оширилиши кўзда тутилган энг муҳим мақсадлар ва самарадорлик кўрсаткичлари ўрин олган.
Элдор Туляков хорижий ва миллий экспертларни, турли давлатларнинг тажрибали иқтисодчиларини бир жойга жамлаган мазкур халқаро форум “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ва иқтисодий кўрсаткичларга аниқ ва самарали эришиш бўйича илмий асосланган ғоялар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Мазкур халқаро тадбир доирасида илмий-амалий конференциялар, талабалар фестивали, ёш олимлар ўртасида лойиҳа, стартап, мақолалар танловлари, фан олимпиадалари, илмий-амалий семинарлар ўтказилмоқда.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати