• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИЛДИ

“Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистонга Парламент сайлови жараёнларини кузатиб бориш мақсадида ташриф буюрган ўндан ортиқ хорижий давлат вакиллари ҳамда халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, Туркиянинг Баликесир Университети ректори, профессор Др. Южель Огурлу, Испания қўмитасининг Пан-Европа Иттифоқи халқаро раислиги кенгаши аъзоси Карлос Уриарте Санчес, Американинг “Caspian Policy Center” ақл маркази ижрочи директори Эфган Нифти ва тадқиқотлар бўйича директори Эрик Руденшольд, “Тоза сайловлар учун корпус” Бутунроссия жамоат ҳаракати раиси Алена Булгаковалар билан икки томонлама мулоқотлар ташкил этилди.

Учрашувлар аввалида, Марказ раҳбари Элдор Туляков меҳмонларни “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, ушбу жараёнда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан олиб борилаётган жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти билан яқиндан таништириб ўтди.

Жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишларида назарда тутилган мақсад ва вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган эркин жамият ва адолатли давлат қуриш ҳамда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириб, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шу билан бирга, мулоқотлар давомида томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш, келгусида ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, хусусан, биргаликда қўшма лойиҳаларни жорий қилиш, илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш, нуфузли нашрларда мақолалар чоп этиш ҳамда халқаро тадбирлар ташкил этиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, хорижлик кузатувчилар мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бўлиб ўтган сайлов жараёнлари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 “Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати