2024 йилнинг 29 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Туркиянинг “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди ҳамкорлигида “Туркий давлатлар ташкилоти ва Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков кириш сўзи билан бошлаб, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Туркия парламенти аъзолари – “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Осман Местен ва Қодир Дурмаз ҳамда “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди директори Аккан Сувер бошчилигидаги делегация вакилларини 29 октябрь – Туркия Республикаси ташкил топганлигининг 101 йиллиги билан қутлади.
Мазкур халқаро давра суҳбатида “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди экспертлари ва олий таълим муассасалари тадқиқотчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон – Туркия стратегик муносабатларининг истиқболлари ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ва тенденциялари муҳокама қилинди.
Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари сезиларли даражада фаоллашганини қайд этиб ўтди.
– Туркия Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим, алоҳида ўринга эга бўлган, ўзига хос мамлакат ҳисобланади. 2017 йилдан бери олий даражадаги мунтазам учрашув ва мулоқотлар икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ошириш баробарида, барча соҳаларда халқларимиз ўртасида ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Хусусан, жорий 2024 йил 6 июнь куни Президентимизнинг расмий ташрифи доирасида Анқарада Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий даражадаги учрашувлар натижасида Кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди.
Ташриф доирасида 10 млрд долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.
Шунингдек, куни кеча 23-24 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига БРИКС саммити доирасидаги амалий ташрифи давомида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Ўзбекистон 2019 йилда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлди. 2022 йилда эса Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотида муваффақиятли раислик қилиши ҳамда мамлакатда мазкур ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида саммитларнинг самарали ташкил этилганлиги Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти ва кўп томонлама дипломатиясида янги саҳифа очди, - деди Элдор Туляков.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар бугунги кунда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари юқори даражада давом этаётганлигини алоҳида таъкидлаб, ўз навбатида, Марказий Осиё давлатларининг тобора жадаллашиб бораётган интеграциялашув жараёнида Ўзбекистоннинг муносиб ҳиссаси борлигини эътироф этди. Элчи ўз нутқида мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар, хусусан Туркий давлатлар ташкилоти билан янада фаол ҳамкорлик йўлидаги мақсадлари ва барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шу билан бирга, “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди директори Аккан Сувер ўз нутқида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги самарали ҳамкорлик ривожига асосий туртки бераётган муҳим омил сифатида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари, мунтазамлик касб этаётган олий даражадаги учрашувлар, самимий мулоқотларнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлади. Қолаверса, Туркий давлатлар ташкилотида ўтган қисқа вақт давомида Ўзбекистон тузилма фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сураётганлиги эътироф этилди.
Дўстона ва самарали мулоқотга асосланган давра суҳбати якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, бу жараёнда икки мамлакат етакчи “ақл марказлари” ҳамда халқаро институтлар доирасида ҳам фаол иш олиб боришга келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати