“Тараққиёт стратегияси” марказида мамлакатимизда бўлиб ўтган Парламент сайловида иштирок этган халқаро кузатувчилар Малайзия Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти раиси Моҳд Фаиз Абдулла, Туркиянинг Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази “АНКАСАМ” директори Меҳмет Сейфеттин Эрол, Буюк Британиянинг Бирменгем университети “Давлат бошқаруви ва тараққиёти” магистратура йўналиши раҳбари Эдриан Кембелл, Швециянинг “CAWA Media” ахборот агентлиги ижрочи директори Петер Йоханссон ҳамда Польшанинг Халқаро алоқалар маркази директори Малгоржата Баниковскалар билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда Марказ раҳбари Элдор Туляков халқаро кузатувчиларни “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек сўнги йилларда халқаро муносабатлардаги Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқлилик ва очиқлик сиёсати, эришилаётган натижалари ҳамда Марказ томонидан олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
Халқаро кузатувчилар мулоқотлар жараёнида Ўзбекистонга қилган ташрифлари давомида муҳим сиёсий жараён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларини яқиндан кузатиб бориш имкониятига эга бўлганликларидан мамнун эканлиги ҳамда мамлакатда бўлаётган ижобий ўзгаришларни бевосита кузатганликларини эътироф этишди.
Жумладан, хорижлик ҳамкорлар бу йилги сайловлар жараёнида шаффофликни таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилгани, фуқароларнинг овоз беришдаги фаол иштироки, шу орқали давлат ва жамиятнинг биргаликда соғлом демократияни шакллантиришга интилишини ижобий баҳолашди.
Шунингдек, дўстона мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш, жумладан қўшма дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати