Тошкент шаҳрида 2024 йилги Ўзбекистон парламенти сайловлари натижаларини ва янги парламент ҳамда фуқаролик жамиятининг ислоҳотларни илгари суришдаги ролини муҳокама қилиш масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Тадбирда сиёсатчилар, фуқаролик жамияти етакчилари ва халқаро экспертлар йиғилиб, сиёсий рақобат даражаси, янги парламент таркиби ва унинг мамлакат келажагини шакллантиришдаги ўрнини таҳлил қилишди.
Жумладан, анжуманда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўзининг “Маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайтириш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Марказ раҳбари ўз нутқида маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини кенгайтириш, уларни муҳим қарорларни қабул қиладиган фаол органларга айлантириш бўйича эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда маҳаллий кенгашларга кўплаб ваколатлар берилди. Илгари давлат органлари маҳаллий кенгашларга ҳисобот беришда бор-йўғи 20 га яқин масалалар билан чекланган бўлса, эндиликда 60 дан ортиқ давлат органлари 120 дан зиёд масала юзасидан ҳисобот беради.
Шунингдек, Марказ раҳбари Президентнинг парламентга мурожаатида илгари сурилган маҳаллий кенгашларнинг ролини янада кучайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Хусусан, қонунчилик жараёнларида янги механизмларни жорий этиш – қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда кенгашларнинг иштирокини таъминлаш ва ҳар бир қонун бўйича маҳаллий кенгашларнинг фикрини олиш амалиётини жорий этиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Дарҳақиқат, маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини кенгайтириш самарали бошқарув тизимини яратишга хизмат қилади. Бу ўзгаришлар халқ манфаатларини энг яхши тарзда акс эттирувчи демократик бошқарув моделини шакллантиради.
Муҳокамалар жараёнида анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда 2016 йилдан бери сиёсий ислоҳотлар йўлида катта қадамлар ташлангани ва 2024 йилги парламент сайловларида бу ўз самарасини кўрсатганлигини эътироф этишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати