2025 йилнинг 20-23 январь кунлари “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги марказ ходимларидан иборат делегация Малайзия давлат бошқаруви идоралари ва етакчи таҳлил марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида амалий ташриф билан Куала-Лумпур шаҳрида бўлди.
Ташрифнинг биринчи куни Малайзия парламенти Вакиллар палатасининг Халқаро муносабатлар ва халқаро савдо қўмитаси раиси Вонг Чен билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотлар жараёнида Марказ раҳбари Элдор Туляков малайзиялик ҳамкорларни “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатимизда устувор йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан таништирди.
Малайзия парламенти депутати В.Чен Ўзбекистондаги жорий ислоҳотларни демократик меъёрларни ҳисобга олган ҳолда табиий сиёсий жараён сифатида таърифлаб, Ўзбекистон-Малайзия парламентлараро ҳамкорлиги икки томонлама алоқаларнинг муҳим йўналиши эканини таъкидлади.
Шунингдек, 20 январь куни Малайзиянинг Осиё-Европа институти раҳбарияти – ижрочи директор Ража Расия ва унинг ўринбосарлари Кевин Фернандес ва Одил Жоҳанлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг динамикаси ва истиқболларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Осиё-Европа институти ижрочи директори Р.Расия мамлакат ички ва ташқи сиёсатидаги ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш устуворлигини таъкидлади ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда долзарб мавзуларда илмий-тадқиқот китобларини нашр этиш бўйича таклифни илгари сурди. Шу билан бирга, Малайзия томони биргаликда қўшма тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди. Хусусан, Малайзия олий таълим муассасалари докторантлари ва магистрантлари учун “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертларининг маърузаларини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзия ва АСEАНнинг бошқа мамлакатлари билан икки ҳамда кўп томонлама алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма тадбирларни амалга оширишда Осиё-Европа институти имкониятларидан фойдаланиш таклифини билдирди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати